Томди туманида «Ёшлар: 1+1»дастури ижроси таъминланмоқда
Навоий вилоятининг Томди туманида "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида туманда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бизнес бўйича дастлабки билм ва кўникмаларни бериш мақсадида ташкил этилган 48 соатлик ўқув курсларининг биринчи босқичи якунланди.
Ўқув курси давомида тингловчиларга Давлат хизматлари агентлиги туман бўлими ходимлари, банк ходимлари, сектор раҳбарлари ҳамда малакали ўқитувчилар бизнесга оид билимларни беришди.
Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчи ёшларга сертификатлар топширилди.
24.03.2021
10:06