Ҳиндистон компанияси билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Ҳиндистоннинг кўп тармоқли компанияси мурожаат қилиб, республикамизнинг маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан қишлоқ хўжалигида кластер йўналишида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган.
Бунда пиёз ва саримсоқ пиёзни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳани икки босқичда амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, унинг шартлари қуйидагича:
- қишлоқ хўжалиги ва кластер соҳасида тажрибага эга бўлиши;
- 1000 гектар ҳажмдаги суғориладиган, ер майдонининг бўлиши;
- узлуксиз газ ва электр тармоғига уланган инфратузилманинг мавжудлиги.
Шу муносабат билан Ҳиндистон компанияси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари иловадаги сўровномани тўлдириб, электрон кўринишда 2021 йил 30 мартга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишлари мумкин.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси ходими Аъзамов Сардорга +998 (78) 150-60-06 телефон рақами бўйича қўнғироқ қилиш мумкин.
25.03.2021
15:51