Россияда пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилмоқда
Россияда пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 2021 йил 5-7 апрель кунлари Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилмоқда.
Бунда Россия корхоналари, республикамизда пластмассани қайта ишлаш, полимер, каучук, машинасозлик, косметика, мева-сабзавотларни қадоқлаш учун яшиклар, мебель, ўйинчоқ, тиббиётда кўп ишлатиладиган материаллар, спорт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташриф буюриб, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истагини билдирган.
Шу муносабат билан пластмассани қайта ишлаш соҳасида Россия корхоналари билан ҳамкорлик қилиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (корхона номи, фаолият йўналиши, ҳамкорлик таклифи, масъул ходим исми шарифи, алоқа учун телефон рақамини рус тилида) 2021 йил 2 апрелга қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата масъул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
26.03.2021
18:17