Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича вебинар ўтказилмоқда
Хитой бозорига республикамиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт ҳажмини ошириш мақсадида, Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси томонидан Хитой қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алмашиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 март-8 апрель кунлари вебинар ташкиллаштирилмоқда.
Ушбу вебинарни ўтказишдан кўзланган мақсад қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги маҳаллий тадбиркорлик субъетларининг зараркунанда ва касалликларнинг фитосанитария хавф-хатарларини таҳлил қилиш, лаборатория диагностикаси ва зараркунандаларни фумигация қилиш бўйича малакаларини оширишдан иборат.
Тадбир 11 та турли мавзулар бўйича алоҳида мутахассислар томонидан ўтказилади (вебинар дастури илова қилинади).
Шу муносабат билан, мазкур вебинарда иштирок этиш истагидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва экпорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокчи тўғрисидаги маълумотларни (корхона номи, фаолият йўналиши, иштирокчи Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар) 2021 йил 29 март соат 10:00 га қадар Палатанинг экспортга кўмаклашиш бошқармаси y.khusanboyev@chamber.uz электрон почтасига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот ҳамда “Zoom” дастури ҳаволаси бўйича Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Хусанбоев Йўлдошалига +99871-78-150-60-06 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.
27.03.2021
13:25