Ёшлар дастури амалда
Аввал маълум қилганимиздек, Республикамиз бўйлаб “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили остида темир дафтарга киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари босқич-ма босқич давом этмоқда.
Шу ўринда, Тўрткўл туманида ушбу тамойил остида "Ёшлар 1+1" дастури буйича ёшларни "Тадбиркорлик асослари"га ўқитиш доирасида 48 соатлик ўқув-семинарининг 4-босқичига старт берилди.
Семинарда Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ш.Сабуров "Тадбиркорлик йўналишлари" ва "Бизнес-ғоялар" мавзуларида тушунтиришлар олиб борди. Хусусан, "Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича кўрсатилган хизматлар ва имтиёзлар" борасида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси С. Юлдашев тушунча бериб ўтди.
29.03.2021
14:56