40 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қабулга қадар ҳал этилди
Самарқанд вилояти ҳокимининг “Душанба-Тадбиркорлар куни”га ёзилган 50 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ҳафта давомида кўриб чиқилиб, 40 нафарининг муаммоси қабулга қадар ҳал этилди. 2021 йил 29 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биносида 10 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари эшитилиб, мазкур мурожаатларни белгиланган тартибда қонун доирасида ечимини ҳал қилиш бўйича вилоят мутасаддилар билан қабул ўтказилди.
29.03.2021
15:21