"Ёшлар 1+1" дастури доирасида ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш ишлари давом этмоқда
"Хар бир тадбиркор ёшларга мададкор" Тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича ўқув курслари давом этмоқда. Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошкармаси ва бошка мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида ёш йигит-кизлар тадбиркорлик сохасида билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Боғот тумани хокими томонидан ёшларга тадбиркорликни кандай бошлаш бўйича қизикарли дарс машғулоти ўтказилди.Туман хокими ёшларнинг келажакдаги режалари билан қизиқди. Шунингдек учрашув давомида уларга ўзининг тавсия ва таклифларини хам берди. Учрашув доирасида ёшлар ўзларининг янги лойиха ва ғоялари хақида гапириб беришди.Таъкидлаш керак, "Ёшлар 1+1" Дастури доирасида тадбиркорлик асослари ва кўникмаларига ўқиган ёшлар тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш учун махсус сертификат билан хам такдирланади.
01.04.2021
15:58