Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Президентимиз томонидан барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида бугун давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари оддий одамлар билан доимий мулоқот ўрнатиб, уларни қийнаётган масала ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, бу орқали одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, халқимиз, шу жумладан хотин-қизлар турмуш даражаси ва сифатини ошириш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-январь санасида «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорни малга ошириш мақсадида Республикамизнинг барча туман ва шахарларидан исчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги Бош вазир қабулхонаси, "Оила" маркази, Савдо-саноат палатаси, Давлат хизматлари маркази ҳамда Халқ банки билан биргаликда хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, аёлларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб этиш, қолаверса ҳуқуқий савотхонлигини ошириш каби йўналишларда 6-кунлик ўқув-семинарлар бўлиб ўтди. Ушбу семинарларни мувафақияти якунлаган тумандаги хотин-қизларга сертификатлар топширилди.
01.04.2021
16:19