Тошкент вилоятида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ўқув-семинарларни 3-босқичини муваффақиятли якунланди
Хабар берик келаётганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ташкил этиш, «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, «ёшлар дафтар»га киритилган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини кенгайтириш, шу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан «Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-курслари Республикамизнинг барча худудларида амалга оширилмоқда.
Худди шу каби ўқув-курси Тошкент вилоятида ҳам ташкиллаштирилган бўлиб, навбатдаги босқич ўз нихоясига етмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ўқув-семинарларни 3-босқичини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.
01.04.2021
17:27