Самарқанд вилоятида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва “В2В” учрашувлар бўлиб ўтди
Қозоғистон Республикасининг “Астана дипломатик клуби” Президенти Сахметов Кайырболат Менбулатович бошчилигида 60 та корхонадан иборат 85 кишилик делегация 2021 йил 30 март куни Самарқандга ташриф буюрди.
Ташриф давомида, 2021 йил 1 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар Маркази” биносида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва “В2В” форматида ҳамкорлик учрашувлари ўтказилди.
Мазкур бизнес-форумда тиббиёт, фармацевтика, машинасозлик, IT, консалтинг, дизайн, озиқ-овқат, транспорт, логистика, таълим, савдо, меҳмонхона, қишлоқ хўжалиги, текстиль, гилам маҳсулотлари, ипакчилик, чорвачилик, қурилиш ва бошқа йўналишларда 200 нафарга яқин маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Икки давлат ишбилармонлари ўртасида экспорт-импорт, хорижий инвестицияларни жалб этиш, қўшма корхоналар очиш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича шартнома ва меморандумлар имзоланди.
02.04.2021
11:17