Ўзбекистон-Россия Ишбилармонлар кенгашининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
2021 йил 6 апель куни “International Hotel Uzbekistan” да Ўзбекистон-Россия Ишбилармонлар кенгашининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида очиқ мулоқот платформаларини ташкил этиш ҳисобланади.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси А.Икрамов ва мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси раиси А.Икрамов ўз нутқи билан тадбирни очиб берди. А.Икрамов ўз нутқи давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланиб бораётгани, сўнги йилларда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожланаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек бугунги тадбир ҳам икки мамлакат ишбилармон доиралари учун кенг ва қулай имконият яратиб келгусида самарали натижаларга эришишда асос вазифасини ўташига ишонч билдирди.
Шу билан бирга, тадбир давомида масъул вазирлик ва идоралар вакиллари Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти билан меҳмонларни таништириш мақсадида ўзларнинг тақдимот материаллари билан иштирок этишди.
Форум давомида турли хил соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва ҳизматларини ҳамкорлик қилиш истагида бўлган тадбиркорларга намойиш этиб ҳамкорликнинг афзалликлари ва унинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашишдилар.
Ҳусусан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, логистика, ҳизмат кўрсатиш ҳамда текстиль йўналишларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ўртасида қизғин музокаралар ўтказилиб, бир қатор ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар имзоланди.
Ташкил этилган очиқ мулоқотлар, истиқболли лойиҳалар ва келишувларни ишлаб чиқишни ўз ичига олган ўзаро манфаатли йўналишларни аниқ белгилашга ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали форматини яратишга имкон берди.
06.04.2021
17:07