«Innoprom» - Ўзбекистонда катта саноат ҳафталигида бир қатор келишувларга эришилди.
Хабарингиз бор, 5-7 апрель кунлари Ўзбекистонда «Innoprom» - Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси "Деловая Россия" жамоат ташкилоти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Маълумот учун: INNOPROM саноат кўргазмаси илк бор 2010 йил Свердловск вилоятида иш бошлаган ва 2011 йил Россия ҳукумати унга федерал мақомини берди. Ўтган 11 йил давомида халқаро мақомга эришиб, кўпгина давлатларнинг саноат корхоналари, тадбиркорларини бирлаштирган мазкур кўргазма бу йил илк бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда.
07.04.2021
18:32