“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда
Зангиота туманида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитишнинг 4-гуруҳ битирувчилари олган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашлари мақсадида "MOS PEKAR" МЧЖ да амалиёт машғулотида бўлишди.
Амалиёт давомида ёшлар жамият тасисчисидан тадбиркорлик фаолиятига оид керакли билим ва кўникмаларни олишди.
Шунингдек, жорий йилнинг 8 апрель санасида Чирчиқ шаҳрида «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ташкил этилган ўқув курсларининг 4-гуруҳини муваффақиятли тугатган 18 нафар ёшларга сертификатлар топширилди.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази УК нинг Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари
А. Хамитов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари М. Якубов иштирок этишди.
09.04.2021
16:18