“Преференциялар бош тизими плюс (GSP+): Ўзбекистон-ЕИ муносабатлари истиқболлари” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди
2021 йил 14 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Белгиядаги элчихонаси ва Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси томонидан “Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) Ўзбекистон-ЕИ муносабатлари истиқболлари” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, идоралар ва хўжалик бирлашмалари вакиллари ҳамда Европанинг етакчи сиёсий, таҳлилий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов “Ўзбекистон ва GSP+, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик” мавзусидаги тақдимот билан иштирок этди ва ЕИ билан GSP+ тизими доирасида республикамиздан маҳсулотлар экспортини оширишга қаратилган ҳамкорлик таклифларини билдирди.
Шуниндек, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат” уюшмалари вакиллари томонидан ҳам текстиль ва чарм-пойабзал маҳсулотларининг Европага экспортни кенгайтириш истиқболлари тўғрисида ҳам тақдимотлар бўлиб ўтди.
Тадбир якунида Европа экспертлари томонидан берилган ЕИ давлатларига сертификация, транспорт ҳамда савдо масалалари билан боғлиқ саволларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан батафсил жавоблар берилди.
Маълумот учун: 2021 йилнинг 10 апрель куни Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонга Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) бенефициар мамлакати мақоми берилган.Мазкур мақом Ўзбекистондан Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилинаётган маҳсулот ҳажмини ошириш имконини беради.
14.04.2021
17:18