Самарқанд вилоятида ёшларни тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш ишлари давом этмоқда
Мустақил юртимизда ҳар бир фуқаро ўзи хоҳлаган соҳада меҳнат қилиши, ўзи хоҳлаган соҳа бўйича шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратилган, имкониятлар етарли. Мамлакатимизда аҳоли, ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатида қаралиб, бугунги кунда изчил равишда давом этаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми, устувор йўналиши эканлиги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгиланган. Бу борада, айниқса, Президентимиз ташаббуси билан уюшмаган ёшларга қаратилаётган эътибор, олиб борилаётган улкан ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиб, бу борада давлат дастури қабул қилинди.
Юртимизнинг хар бир хухудида ёшларни иш билан таъминлаш уларни касб-хунарга ўқитиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Самарқанд шаҳар “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар темир дафтари"да турган ишсиз хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га , "Микро кредит банк" "Давлат Хизматлари Агентлиги", "Ёшлар ишлари агентлиги", "Ҳунарманд уюшмаси" ташкилотларининг малакали ходимлари томонидан ўқув семинарларнинг 7-босқичи бошланди. Бугунги кунга келиб ушбу босқичнинг 3-куни давом этмоқда. Умумий хисобда ушбу ўқув семинари 14 кун давом этади.
Шу каби ўқув семинарлари Республикамизнинг барча худудларида давом эттирилмоқда.
15.04.2021
12:50