Мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш жараёнида Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш жараёнида комиссия аъзолари таркибига Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилиши шартлиги белгиланган.
Мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб бугун 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Тошкент-аэро ихтисослаштирилган божхона комплекси мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдуллаев Шухратжон Муратбаевич комиссия аъзоси сифатида иштирок этди.
15.04.2021
14:14