Аёлларда тадбиркорлик асослари ва кўникмаларини шакллантириш учун ташкил этилган ўқув курслари давом этмоқда.
Жамият хаётида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш учун ҳудудларда самарали янги тизим йўлга қўйилган.
Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда "Аёллар дафтари" га рўйхатга олинган хотин-қизлар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этган. Хазорасп туманида "Аёллар дафтари"га кирган 3 минг 540 нафар хотин-қизлардан 456 нафари тадбиркорлик қилиш истагини билдирган. 470 нафар Хазорасплик аёллар эса, 16 соатлик қисқа муддатли ўқув курсларида тадбиркорлик асосларига ўқитилди. Улар ушбу ўқув курсларида тадбиркорлик соҳасидаги билимга эга бўлдилар. Хотин-қизлар банклардан имтиёзли кредит олишни кафолатловчи махсус сертификатни қўлга киритишди. Таъкидлаш жоизки , туманда аёлларнинг кўпчилиги ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб , маҳалладаги аёлларни ҳам иш билан таъминлашди. Оила даромадида ҳам уларнинг муносиб ҳиссаси бор. Хоразм вилояти шаҳар туманларидаги аёллар асосан миллий тикувчилик , пишириқ тайерлаш , паррандачилик ва қатор йўналишларда иш фаолиятини бошлашди.
Аёлларда тадбиркорлик асослари ва кўникмаларини шакллантириш учун ташкил этилган ўқув курслари давом этмокда.
19.04.2021
15:44