“Global Gap” ва “ISO 22000” халқаро стандартлари жорий этиш бўйича вебинар ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий экспортёрлар учун “Global Gap” ва “ISO 22000” халқаро стандартлари талаблари, уни жорий этиш шартлари ва босқичлари ҳамда бу стандартлар асосида экспорт қилиш афзалликлари тўғрисида батафсил маълумот бериш мақсадида жорий йилнинг 21 апрель куни соат 14:00 да “Zoom” дастури орқали видеоконференцалоқа режимида вебинар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан, мазкур тадбирда иштирок этиш истагидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари тадбирда иштирок этиш бўйича таклифларни (корхона номи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи, иштирокчининг Ф.И.Ш., лавозими, телефон рақами) 2021 йил 21 апрель соат 10:00 га қадар Палатанинг экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон почтасига юборишингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумот ҳамда “Zoom” дастури ҳаволаси бўйича Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Хусанбоев Йўлдошалига +99871-78-150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали боғланиш мумкин.
19.04.2021
18:14