Исроил ишбилармон вакиллари билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон ва Исроил ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш ва республикамиздан миллий махсулотлар экспортини ошириш мақсадида Исроил Палаталар федерациясининг вебсайтида “бизнес имкониятлар” махсус бўлинмаси мавжудлигини маълум қилади.
Ушбу бўлинмага маҳаллий тадбиркорлик субъектлари инглиз тилида экспорт ҳамда инвестиция йўналишларида тижорат таклифларини жойлаштиришлари мумкин.
Шу муносабат билан Исроил билан савдо ва инвестицион алоқаларни кенгайтириш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектларини ушбу вебсайтга ўз таклифларини жойлаштиришга таклиф этади.
Тижорат таклифларини юклаш учун ҳавола: https://www.chamber.org.il/37679/post-your-offer/
20.04.2021
11:08