Европа Иттифоқининг Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) га мувофиқ Ўзбекистондан айрим мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига берилган имтиёзлар
Европа Иттифоқининг Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) тўғрисида қисқача маълумот
2021 йилнинг 10 апрель куни Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонга Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) бенефициар мамлакат мақоми берилган. Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) - бу ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган махсулотларга Европа Иттифоқи томонидан бир томонлама асосда берилган тариф имтиёзлари тизимидир. Бунда GSP+ иштирокчиси бўлган хорижий давлат учун ўз маҳсулотларини Евпропа Иттифоқи бозориги бож тўловларисиз экспорт қилиш имконияти яратилади.
Ҳозирда Ўзбекистон Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) доирасида 6200 дан ортиқ товарларни Европа Иттифоқи давлатларига божхона божсиз экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу имтиёздан фойдаланишнинг муҳим шартларидан бири бу, маҳсулот экспорт қилаётган давлат томонидан ишлаб чиқарилган бўлиши лозим. Бугунги кунда Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) бенефициари мақомига эга бўлган давлатлар сони Ўзбекистон билан 9 тани ташкил этади.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига +998 (78) 150-60-06 (ички 1849, 1851, 1086) телефон рақами бўйича қўнғироқ қилиш мумкин.
20.04.2021
14:10