Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
2021 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлардаги элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган видеомулоқот ўтказилди.
Мулоқотда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Р.Зикриллаев ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси кўмагида қатор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Жумладан,
- маҳаллий экспортерлар учун АҚШ бозорига миллий маҳсулотларни кириб боришига кўмаклашиш;
- АҚШда салоҳиятли бизнес ҳамкорлар топиш ва улар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
- АҚШ бозорида талаб юқори бўлган товарлар бўйича Ўзбекистон маҳсулотларини мазкур бозорда сотиш имкониятларини ўрганиш ва экспортни кенгайтириш истиқболларини янада ривожлантириш;
- Ўзбекистон маҳсулотлари учун АҚШ бозорига кириб боришига имкониятлар яратиш;
- республикамиз экспортерлари учун АҚШ ҳудудида савдо уйларини очиш шартлари ва талабларини ўрганиш;
- миллий брендларни АҚШда кенг танитиш ва салоҳиятли савдо компаниялари эътиборига етказишга қаратилган тарғибот ишлари ва реклама акцияларини ташкил этиш;
- АҚШ кичик ва ўрта бизнес ишбилармон делегацияларини Ўзбекистонга сафарларини амалга ошириш орқали Ўзбекистон ишбилармонлари билан ҳамкорликда бизнес юритишни фаоллаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Тадбир якунида Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ўртасида муҳокама этилган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида Ўзбекистон маҳсулотларини АҚШга экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда миллий брендларимизни АҚШ бозорига кириб бориши учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олинди.
21.04.2021
15:16