“Global Gap” ва “ISO 22000” халқаро стандартларини жорий этиш бўйича вебинар ташкил этилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи экспортёрлар учун “Global Gap” ва “ISO 22000” халқаро стандартларини жорий этиш масалалари бўйича жорий йилнинг 21 апрель куни “Zoom” дастури орқали видеоконференцалоқа режимида вебинар ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзстандарт” Агентлигининг ушбу соҳаларга масъул мутахассислари томонидан “Global Gap” ва “ISO 22000” халқаро стандартлари талаблари, уларни жорий этиш шартлари ва босқичлари ҳамда ушбу стандартлар асосида маҳсулотларни хорижий бозорларга экспорт қилиш афзалликлари тўғрисида тақдимотлар қилинди.
Вебинар якунида маҳаллий тадбиркорлар билан мутасадди экспертлар ўртасида ўзаро савол-жавоблар тарзида мулоқот бўлиб ўтди.
21.04.2021
17:38