Ташқи реклама фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари Савдо-саноат палатаси томонидан ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республкаси Савдо-саноат палатасига Реклама индустрияси миллий Ассоциациясининг тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент шаҳридаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) номаълум сабабларга кўра бузиб ташланаётганлиги тўғрисидаги мурожаати жорий йил 19 апрель куни келиб тушган.
Палата томонидан зудлик билан ушбу масалани текшириш ва тадбиркорларнинг ҳусусий мулкини ҳимоя қилиш мақсадида Бош прокуратурага хат юборилган. Шунингдек, масалага ойдинлик киритиш мақсадида реклама объектларини демонтаж қилишга асос бўлган ҳуқуқий ҳужжатни ва шунга оид бошқа маълумотларни олиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўров юборилди.
Ҳозирда Палатага аъзо бўлган 2 та тадбиркорлардан ушбу масала юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида судларга даъво аризалар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, юқорида келтирилган ҳолатлардан жабр кўрган тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш мақсадида даъво аризалар киритиш юзасидан Савдо-саноат палатасига мурожаат қилишлари мумкин.
21.04.2021
20:22