Россиянинг Олтой Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди
2021 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Россиянинг Олтой Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган онлайн видеомулоқот ўтказилди.
Тадбирда Олтай Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Логинова Татьяна Виктровна ва раис ўринбосари Архипов Андрей Николаевич ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғафуржон Усмонов иштирок этдилар.
Мулоқот давомида Олтой Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш, бунда Россиядан чорвачилик соҳасида Ўзбекистонга зотдор қорамол ва қўйларни етказиб бериш, шунингдек, Ўзбекистондан мева-сабзавот, қуруқ мевалар ва текстиль маҳсулотларини Олтой Республикасига экспорт қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Тадбир якунида икки томон ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш бўйича онлайн видеомулоқот ташкил этишга келишиб олинди.
22.04.2021
14:16