Афғонистоннинг Халқаро савдо маркази билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди
2021 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Афғонистоннинг Халқаро савдо маркази ижрочи директори Абдул Қодир Баҳман билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур мулоқотда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда ишбилармон доиралари ўртасида Ўзбек-Афғон бизнес-форумини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Тадбир якунида томонлар ўртасида ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш масалаларида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
27.04.2021
13:24