Европа Иттифоқининг Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) га мувофиқ Ўзбекистондан айрим мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига берилган имтиёзлар
Европа Иттифоқининг Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) тўғрисида қисқача маълумот
2021 йилнинг 10 апрель куни Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонга Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) бенефициар мамлакат мақоми берилган.
Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) - бу ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган махсулотларга Европа Иттифоқи томонидан бир томонлама асосда берилган тариф имтиёзлари тизимидир.
Бунда GSP+ иштирокчиси бўлган хорижий давлат учун ўз маҳсулотларини Евпропа Иттифоқи бозориги бож тўловларисиз экспорт қилиш имконияти яратилади.
Ҳозирда Ўзбекистон Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) доирасида 6200 дан ортиқ товарларни Европа Иттифоқи давлатларига божхона божсиз экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлди.
Ушбу имтиёздан фойдаланишнинг муҳим шартларидан бири - бу маҳсулот экспорт қилаётган давлат томонидан ишлаб чиқарилган бўлиши лозим.
Бугунги кунда Европа Иттифоқининг Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) бенефициари мақомига эга бўлган давлатлар сони Ўзбекистон билан 9 тани ташкил этади.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига +998 (78) 150-60-06 (ички 1849, 1851, 1086) телефон рақами бўйича қўнғироқ қилиш мумкин.
30.04.2021
16:50