Ёшлар: 1+1 дастури доирасида Миробод туман ёшларига сертификатлар топширилди
Хабарингиз бор, юртимизнинг барча ҳудудларида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” шиори остида ўқув курслари ташкил этилиб келинмоқда. Унда “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ўз бизнес ғоясига эга бўлган ташаббускор йигит-қизларга малакали мутахассислар томонидан “Бизнес билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш” йўналиши бўйича зарур билимлар бериб келинмоқда. Шунингдек, ўқув семинарлар давомида иштирокчилар ўз корхоналарини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа масалаларни жойда хал этиб келишмоқда. Бу билан улар аввалгидек “иш изловчи” эмас, балки “иш берувчи” мақомига эга бўлишига катта имкониятдир.
Худди шу каби тадбир пойтахтимизнинг Миробод туманида ҳам бўлиб ўтди. Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Миробод туман ҳокимлиги билан биргаликда бошқа ҳамкор идоралар томонидан "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида Ёшлар: 1+1 дастури доирасида тумандаги ишсиз ва уюшмаган ёшлар бешинчи мавсуми бўйича тадбиркорлик курсларига ўқитилди. Ушбу лойиҳа асосида ўқув курсларини битирган ёшларга сертификат топширилди.
03.05.2021
11:42