• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 331 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг юритиш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (ID-41485) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 1-иловаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби белгиланган.

    Бироқ, ушбу мониторингни амалга ошириш аслида, текширишлар ўтказилишини назарда тутмоқда.

    Хусусан, мазкур илованинг 9-бандига кўра, “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, шунингдек “Ўздаверлойиҳа” институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мониторингини амалга оширишда қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш, шунингдек, мониторинг ишларини тадбиркорлик субъектларида Текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширади”, - деб белгиланган.

    Шунингдек, лойиҳа 1-иловасининг 27, 30, 38 ва 47-бандларида мониторингни, шунингдек кунлик мониторингни жойига чиққан ҳолда амалга оширишилиши, ерларни мониторингдан ўтказиш натижалари эса, баённома билан расмийлаштирилиши ва туман ҳокимининг тегишли қарори билан тасдиқланиши назарда тутилган.

    Шуни инобатга олиш лозимки, мониторинг – бу масофадан туриб амалга ошириладиган кузатиш, таҳлил қилиш ишлари бўлиб, у текширишларни назарда тутмайди. Шу боис, мониторинг Текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади ҳамда буни лойиҳада келтириш шарт эмас.

    Мониторингни, айниқса кунлик мониторингни жойига чиққан ҳолда амалга оширилиши, аслида текширишларни назарда тутмоқда.

    Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектлари фалиятига аралашиш, маъмурий ва бюрократик тўсиқларнининг пайдо бўлишига олиб келади.

    Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарори 6-бандига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига “қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолатини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва агротехник тадбирларни учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланган ҳолда мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан фойдаланиш ва уларни тўловсиз учиришни амалга ошириш” ҳуқуқи берилган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада мониторинг масофадан, яъни тадбиркор фаолиятига аралашмасдан амалга оширилишини белгилаб қўйиш лозим.

    2. Лойиҳа 1-иловаси 49-бандига кўра, “Қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши юзасидан тезкор мониторинг жойлаштириш кўрсаткичларига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги ерларида экилган барча экин майдонларида амалга оширилади, бунда қишлоқ ҳўжалиги экинларини жойлаштириш прогноз кўрсаткичларига мувофиқ асосий экинлар баҳор-куз ойларида, такрорий экинлар ёз ойларида, қатор орасидаги экинлар баҳор-куз ойларида, лалми майдонларда куз ва баҳор ойларида амалга оширилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, экин турларини қайси вақтларда экилиши бўйича норма белгиланган.

    Аммо, бу мазкур лойиҳанинг тартибга солиш предмети ҳисобланмайди.

    Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича алоҳида меъёрлар амалиётда мавжуд ва уни қайта ушбу лойиҳада келтириш шарт эмас.

    Шу боис, юқоридаги нормани лойиҳа 1-иловасидан чиқариб ташлаш зарур.

    3. Лойиҳа 2-иловаси 11-банди 7-хатбошига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳуқуқларидан бири сифатида “ўрганиш ва мониторинг давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш ёки қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш”, белгиланган.

    Мазкур нормада ўрганиш ва мониторинг давомида тадбиркорлик субъектларидан ҳам ёзма тушунтиришлар талаб қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.

    Ушбу Хулоса 1 ва 5-бандларида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, мазкур нормани чиқариб ташлаш лозим.

    4. Лойиҳа 2-иловаси 11-банди 13-хатбошига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳуқуқларидан бири сифатида “мониторинглар натижасида қишлоқ хўжалиги ерларида таъсир чораси кўриш ваколатида бўлмаган ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда ишларни тегишли ваколатли органларга тақдим этиш”, – белгиланган.

    Мазкур нормада мониторинг натижасида таъсир чораси кўрилиши белгиланган.

    Аммо, таъсир чораларининг мониторинг натижаларини асос қилиб қўлланилиши юридик жиҳатдан тўғри бўлмайди. Мониторинг натижалари текширувларни ўтказиш учун асос бўлиши мумкин.

    Шу боис, шунингдек, мазкур Хулоса 1-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги нормани қуйидагича баён қилиш тавсия этилади:

    “мониторинглар натижасида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда, маълумотларни тегишли ваколатли органларга тақдим этиш”.

    5. Лойиҳа 2-иловаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш назарда тутилган.

    Бироқ, бунда давлат назоратини амалга оширишда амалдаги қонунчилик талаблари инобатга олинмаган.

    Хусусан, мазкур иловада давлат назорати ўрганишлар шаклида амалга оширилиши белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарори 6-бандига кўра, “тадбиркорлик субъектларида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ўрганиш ишларини, шунингдек, экинларни хатловдан ўтказиш ва ўлчаш, уларнинг норматив қийматини аниқлаш, ерлардан мақсадли фойдаланилишини ўрганиш ҳамда геоботаник ва тупроқ-тадқиқот ишларини Текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга ошириш белгиланган.

    Яъни, бунда ерлардан фойдаланишда давлат назоратини амалга ошириш эмас, балки фақат ўрганиш ишлари Текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаслиги назарда тутилган.

    Ўрганиш ишлари эса, ўз хусусиятига кўра, текширишлар ҳисобланмайди ҳамда у тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.

    Шу боисдан, юқоридаги нормада ўрганишларни ягона тизимда рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширилиши белгиланган.

    Лойиҳа 2-иловасида келтирилган “ўрганишлар” эса, аслида текширишларни назарда тутиб, ўрганиш жараёнида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилиши ва маъмурий жазо чораси қўлланилиши келтирилган.

    Бироқ, ўрганишлар асосида ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиши юридик нуқтаи назардан нотўғридир.

    Улар қонунчиликда белгиланган тартибда текширишлар натижасида қўлланилиши мумкин.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони 5-бандига кўра эса, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 2-иловасида ўрганишларни тадбиркорлик фаолиятига аралашмаган ҳолда ўтказиш ҳамда унинг натижасида таъсир чораларини қўлламасликни белгилаш ёки текширишлар ўтказилиши назарда тутилганда уни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олган ҳолда ўтказилишини белгилаш лозим.

    6. Лойиҳа 2-иловаси 13-бандига кўра:

    “Қуйидагилар ўрганишларни ўтказиш учун асос бўлади:

    ....;

    вазирликнинг иш режалари;

    ўтказилган мониторингдан олинган маълумотлар (ҳисоботлар) таҳлили;

    ...;

    Лойиҳа 2-иловасидаги бу каби нормалар мазмунан режали текширишларни назарда тутмоқда.

    Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони 4-бандига кўра, режали текширишлар бекор қилинган.

    Шу боис, юқоридаги нормадан “вазирликнинг иш режалари” сўзларини чиқариб ташлаш зарур.

    ССП Матбуот хизмати

    03.05.2021

    11:55

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06