1 октябрдан бошлаб иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар миқдори ошади
Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 августдаги Фармонига биноан 2016 йил 1 октябрдан эътиборан энг кам:
иш ҳақи – ойига 149 775 сўм;
ёшга доир пенсиялар – ойига 292 940 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 292 940 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 179 755 сўм миқдорида белгиланди.
Белгиландики, иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Манба: norma.uz
23.08.2016
09:36