Сурхондарёда инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм ажратилади
Cурхондарёдада инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм ажратилади. Бу хақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондрёга ташрифи давомида маълум қилди.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятидаги ўсиш кўрсаткичларини санаб ўтди. "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тиббий туризм минтақа иқтисодиётининг ўсишини таъминлайди", деди Шавкат Мирзиёев.
Президент тўртта тумандаги янги корхоналарни солиқлардан озод қилишни таклиф қилди. Хусусан, 2024 йил 1 январгача Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларидаги янги корхоналарни бўшатишни таклиф қилди.
Улар ер, мол-мулк солиғи, кичик бизнес субъектларининг айланма солиғи, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ягона даромад солиғи тўлашдан озод қилинади.
Манбаа: uzdaily
02.06.2021
14:20