Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Индонезиянинг Джакарта шаҳрида ўтказиладиган 31-Халқаро Савдо кўргазмасига тадбиркорлик субъектларини иштирок этишга таклиф қилади!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2016 йил 12-16 октябрь кунлари Индонезиянинг Джакарта шаҳрида ўтказиладиган 31-Халқаро Савдо кўргазмасига республикамиз ишбилармон доиралари делегациясининг хизмат сафари режалаштирилмоқда.
Мазкур кўргазмада Индонезиянинг экспорт қилинадиган барча тармоқларидан ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш қиладилар. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 2015 йилда кўргазмада 1046 га яқин Индонезиялик экспортерлар ўз маҳсулотларини намойиш қилиб, 14 минг нафардан ортиқ хорижий компаниялар иштирок этганлар.
Ушбу кўргазма 5 та асосий йўналишда ташкил этилиб, унга кўра саноат маҳсулотлари ва хизматлари (автомобилсозлик компонентлари, маиший техника, электротехника, шишадан маҳсулотлар, тиббиёт ускуналари, қоғқоз маҳсулотлари), озиқ-овқат ва салқин ичимликлар (қайта ишланган таомлар, салқин ичимликлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кофе, какао, зираворлар, балиқ маҳсулотлари), мода, тайёр кийим-кечаклар (трикотаж маҳсулотлари, косметика, пойабзал маҳсулотлари), боғдорчилик мебель жиҳозлари ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг юқори сифатли маҳсулотлари бўлимларини ўз ичига олади.
Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (корхона номи, кўргазмада иштирок этадиган номзод лавозими ва паспорт нусҳаси, тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳонома нусҳаси) Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш, савдо-саноат кўргазмалари ва ярмаркаларини ташкил этиш бўлимига 2016 йил 30 августга қадар тақдим этишлари мумкин.
Алоқа учун:
Тел: (+998 71) 150 91 69, 150-60-07;
E-mail: export@chamber.uz.
25.08.2016
10:39