Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Беларусдан текстиль маҳсулотларини харид қилиш бўйича мурожат келиб тушган.
Шу муносабат билан Беларусга мато, ип калава, ётоқ учун чойшабларни (маҳсулотларни спецификацияси илова қилинмоқда) экспорт қилишга қизиқиш билдирган тадбиркорлар ўз таклифларини (рус тилида) 2021 йил 1 июль соат 15:00 қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата маъсул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
24.06.2021
18:31