Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россиядан текстиль маҳсулотларини харид қилиш бўйича мурожат келиб тушган.
Шу муносабат билан Россияга момиқ сочиқ, ювуниш халати ва оёқ тагига гиламчалар (маҳсулотларни спецификацияси илова қилинмоқда) экспорт қилишга қизиқиш билдирган тадбиркорлар ўз таклифларини (рус тилида) 2021 йил 6 июль соат 15:00 қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата масъул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
ССП Матбуот хизмати
29.06.2021
14:48