Ёшларни тадбиркорликка ўқитиш давом этмоқда
Хабарингиз бор ёшлар форумида юртбошимиз томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида иккита муҳим масала илгари сурилган эди.
Айни дамда тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Миробод туман бўлинмаси ва Миробод туман ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тумандаги умидли ёшлар саккизинчи мавсум бўйича тадбиркорлик курсларида ўқиш бошланди. Ушбу дастур асосида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлаш учун мутахассисларнинг маҳорат сабоқлари билан бирга дарслар ҳам ташкил этилган.
02.07.2021
12:50