Тадбирколарнинг муамолари ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлик гурухи рахбари Д.Ғанижонов рахбарлигида Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Болтабоев, Марказий банк вакили, биргаликда Сўх, Ёзёвон, Риштон, Бешариқ, Қува туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил қилинди. Учрашувда хизматлар соҳасининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, туманда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича ўз ечимини кутаётган муаммоли масалаларни ҳал қилиш, мазкур йўналишда тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш ва ПҚ-5113 сонли қарорнинг мазмун ва моҳиятлари хақида соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ тушунтирилди.
Учрашувларда тадбиркорлик фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган ноконуний текширувлар, аралашувлар бўлганда тегишли орган ташкилотлари ва Савдо-саноат палатаси томонидан бундай тўсиқларни олдини олишда кўмак берилиши ва бартараф этилиши хақида тадбиркорларга тушунчалар берилди. Учрашувларда Сўх тумани Себзор МФЙ худудидадавлат шерикчилик асосида ташкил этилаётган кооперация билан танишилди.
Шу билан бирга Риштон туманида жойлашган "ROSHIDON MEDICAL CENTER" MCHJ томонидан ахолига тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган муаммо ва масалалар тегишли ташкилотлар томонидан хал этиб борилмоқда.
Савдо-саноат палатси томонидан тадбиркорлик субъектларини яқиндан ўрганиш ва фаолияти давомидаги камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар бериш, ноқонуний аралашувларни олдини олиш мақсадида яна учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
02.07.2021
14:38