Бекобод туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 98 нафар ёшларга субсидия асосида тикув машиналари тақдим қилинди.
Бекобод туманида “Ёшлар Дафтари” да турувчи ёшларни қўллаб қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган 98 нафар ёшларга субсидия асосида тикув машиналари ажратиш тошириғи берилган.
Мазкур топшириққа асосан ёшларга Бекобод тумани ҳокимининг Ёшлар масалалари буйича ўринбосари Мирзакулов Дилшод Мухиддинович, Ёшлар агентлиги раҳбари Каримов Абдумутал ва Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Бекобод туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмаси раҳбари Хидирова Садоқат Юнусалиевналар томонидан тикув машиналари топширилди.
02.07.2021
15:54