Ёшларни тадбиркорликка ўқитиш давом этмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари” ўқув-курсларини муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатга эга бўлган Маматқулов Давлат Джамолович олган билим ва кўникмаларига таянган ҳолда дизайнерлик ҳизмат кўрсатиш соҳасида ''BOBODYON" МЧЖ корхонасини ташкил қилиб, тижорат банкидан 200,0 млн. сўм имтиёзли кредит олган ва шу билан бир қаторда 3 та янги иш ўрни яратилган.
Ва яна махсус сертификатга эга бўлган Ҳайдарова Гуллола олган билим ва кўникмаларига таянган ҳолда тикувчилик соҳасида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиб 24,0 млн. сўм имтиёзли кредит олган ва шу билан бирга 2 та янги иш ўрни яратилган. Хабарингиз бор “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашишдан иборатдир.
02.07.2021
16:58