Тошкентда «UzEnergyExpo-2016» ва «UzStroyExpo-2016» кўргазмалари бўлиб ўтади
2016 йилнинг 21 сентябрь куни “O'zekspomarkaz”да бир вақтнинг ўзида иккита ҳалқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади: UzEnergyExpo-2016 ва UzStroyExpo-2016.
UzEnergyExpo-2016 кўргазмасида саноат корхоналари, лойиҳа, қурилиш, монтаж ташкилотлари, коммунал ва ҳукумат муассасалари соҳасидаги мутахассислар кўргазмада барча таклифларни кўриб чиқиш, солиштириш, танлаш ва зарур асбоб-ускуналар ҳарид қилиш имконига эга бўладилар.
Дунёнинг етакчи ва маҳаллий йирик корхоналар томонидан енг сўнгги энергия соҳасидаги самарали ечимлар, электр воситаларининг янги технологиялари, электр таъминоти тизимлари, энергия тежаш, кабел-сим маҳсулотлари, ёритиш ускуналари, саноатни автоматлаштириш, коммунал ва саноат объектларини газ билан таъминлаш тизимлари намойиш этилади.
UzStroyExpo-2016 кўргазмаси эса иситиш, шамоллатиш тизимлари, қувур ва фитинг, шунингдек, катта бетон заводлари учун мўлжалланган ускуналар ҳамда уларнинг қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий корхоналарни ўз ичига олади.
Мазкур кўргазмада Ўзбекистон, Хитой, Украина, Россия, Туркия, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан келган компаниялар иштирок етиши режалаштирилган.
Расмий очилиш маросими 21 сентябрь соат 11:00 да.
Кўргазмаларнинг ишлаш вақти:
21 сентябрь 11:00 – 17:00
22 сентябрь 10:00 – 17:00
23 сентябрь 10:00 – 16:00
ЎзССП Матбуот хизмати
29.08.2016
15:16