Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “ALBI PHARMA” МЧЖ ҚК мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“ALBI PHARMA” МЧЖ ҚКнинг мурожжати ўрганиб чиқилганда, Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссиясининг тегишли ҳулосаси билан жамиятга нисбатан асоссиз равишда таъсирчан солиқ чоралари қўлланилганлиги аниқланди.
Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссияси хулосасининг “ALBI PHARMA” МЧЖ ҚКга тегишли бўган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ССП томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан жамият манфаатида судга ариза билан мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан ССПнинг аризаси қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссияси хулосасининг “ALBI PHARMA” МЧЖ ҚКга тегишли бўган қисмини ҳақиқий эмас деб топган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
19.07.2021
11:19