Хитойлик ҳамкорлар билан савдо-инвестиция ҳамда инновацион йўналишларда ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориш масалалари кўриб чиқилди
2021 йил 27 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитойнинг Халқаро бизнес инкубатори ўртасида савдо ва инвестиция, инновацион технологиялар, интеллектуал мулк соҳаси, транспорт ва логистика йўналишларида икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари онлайн мулоқот орқали кўриб чиқилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро савдо-сотиқ алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорлик борасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, кичик инновацион лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, икки давлат ишбилармонлари ўртасида қўшма бизнес-форум ва кўргазмаларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Тадбир ниҳоясида томонлар ўртасида савдо-инвестиция йўналишларида республикамиз маҳсулотларини Хитой бозорида сотиш ва маҳсулотларга салоҳиятли харидорларни топиш, Хитой компаниялари иштирокида қўшма лойиҳалар амалга ошириш ҳамда инновацион йўналишларда кичик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида биргаликда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
27.07.2021
18:19