Юнусобод туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Юнусобод туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида 1+1 дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорлика ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Савдо-саноат палатаси Юнусобод тумани бўлими томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.
Ҳозирда 30 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларига мунтазам фаол иштирок этишмоқда.
Тошкент туризм ва сервис коллежи катта ўқитувчиси Адилова Дилфуза Хатамжановна “Бухгалтерия хисоби асослари” мавзусида ёшларга дарс ўтди. Шунингдек, курс доирасида банк ҳодимлари ҳамда муваффақиятга эришган тадбиркорлар томонидан маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.
Ўқув курслардан кўзланган асосий мақсад, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб этиш ва уларни келажакдаги тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.
28.07.2021
09:44