Савдо-саноат палатаси раиси Казан шаҳрида бўлиб ўтаётган “KazanSummit - 2021”да иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов “KazanSummit -2021” ҳалқаро иқтисодий саммитида иштирок этиш учун Татаристон Республикасига амалий ташриф билан борди.
Саммит доирасида ташкил этилаётган кўргазмалар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси иштирокчи тадбиркорлар фаолияти билан танишиб чиқди ва Ўзбекистон тадбиркорлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек Ўзбекистон делегацияси таркибига Савдо-саноат палатасининг Фарғона ва Наманган ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳам киритилган бўлиб, ташриф давомида ҳудудлараро кооперацияни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
28.07.2021
16:22