Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов “KazanSummit -2021” ҳалқаро иқтисодий саммитидаги иштироки доирасида нутқ сўзлади.
Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов “KazanSummit -2021” ҳалқаро иқтисодий саммитида иштирок этиш учун Татаристон Республикасига амалий ташриф билан борган эди.
Савдо-саноат палатаси раиси мазкур ҳалқаро саммит доирасида ташкил этилган “ССП экотизими. Ялпи муҳокамалар. "Жаҳон Савдо-саноат палаталарининг муваффақиятли тарихи" мавзусидаги йиғилишида ўз нутқи билан иштирок этди.
Палата раиси ўз нутқи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ўтган давр мобайнида эришган натижалари, амалга оширилган ишлар ва ҳалқаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисида тақдимот билан таништирди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар борасида ҳам маълумотлар берилди.
Шунингдек ўз нутқи давомида Палата раиси жаҳон Савдо-саноат палаталари тажрибасига ҳам эътибор қаратган ҳолда, Россия ва Туркия Савдо-саноат палаталари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик алоқаларига алоҳида эътибор қаратди.
30.07.2021
11:43