Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “BITI-PRODUCTION” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“BITI-PRODUCTION” МЧЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Мактабгача таълим вазирлиги қошидаги “Инфратузилмани ривожлантириш инжинеринг компанияси” ДУК ўртасида пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра ДУКнинг буюртмаси асосида жамият томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилганлиги, бироқ, ДУК томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни бажарилган ишлар учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида тадбиркор зарар кўрганлиги аниқланди.
ДУК томонидан шартнома шартлари лозим даража бажарилмаганлиги оқибатида етказилган зарарни ундириш мақсадида Савдо-саноат палатаси ўз аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан Палатанинг даъво аризаси кўриб чиқилиб, ДУК ҳисобдан “BITI-PRODUCTION” МЧЖ фойдасига 1 118 900 631 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
30.07.2021
14:18