Бўка туманида фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Бўка тумани Бўстон МФЙ ҳудудида туман ҳокими, Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Бўка туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари ва бошқа мутассадди ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда 40 дан ортиқ ҳудуд аҳолиси(жисмоний ва юридик шахслар)нинг муаммолари ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки ўтказилаётга сайёр қабулларда иштирок этган фуқароларнинг аксарият қисмининг муаммолари жойида ҳал этилиб, ўз ечимини топмоқда.
Навбатдаги ташкил этилган қабулда 30 дан ортиқ фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилди. Ўндан ортиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
02.08.2021
10:51