Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Хусусан, Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бектемир туман ҳокимлиги ва масалага оид бошқа ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркор ва фуқаролар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан Бектемир тумани Абай МФЙда Бектемир туманидан мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди.
20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига мурожаатлар келиб тушмоқда.
Шу билан бирга тадбиркорлар томонидан йўлланаётган мурожаатларни қабул қилиш бўйича Республиканинг барча ҳудудларида ҳудудий штаблар фаолият кўрсатмоқда.
02.08.2021
11:06