Пискент туманида маҳаллий тадбиркорлар иштирокида "Очиқ мулоқот" ўтказилди
Ҳабарингиз бор айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Шу муносабат билан, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Пискент туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Пискент туман ҳокимлиги, Бош вазир қабулхонаси ва масалага оид бошқа ташкилотлар иштирокида Пискент туманидан мурожаат қилган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда 12 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари ўрганилиб чиқилди ва мавжуд муаммолар атрофлича ҳал этилди. Бунда 5 нафар тадбиркорларнинг муаммолари жойида хал этилди, қолган мурожаатлар ўрганилиб назоратга олинди ва ижобий хал этиш юсазидан мутассадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
03.08.2021
11:10