Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилмоқда
Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда.
Қабул жараёнида, маҳаллий тадбиркорлар олдида турган муаммолар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар доирасида сухбатлар бўлиб ўтди.
Тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди ва атрофлича таҳлил қилинди. Шу билан биргаликда ал этилиши вақт ва ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар назоратга олинди ва ижобий хал этиш юсазидан мутассадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Маълумот учун “Call markaz” нинг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига мурожаатларни қабул қилиш давом этмоқда.
03.08.2021
11:35