Сирдарё вилоятида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда
Сирдарё вилоят прокуратураси ҳамда Сайхунобод тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, муаммо ва масалларини ҳал этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Сайёр қабулларда тумандаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, келиб тушган мурожаатларнинг шу жойнинг ўзида ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фуқароларнинг ҳал этилмай қолаётган ҳамда тушунтириш бериш орқали ёпилган мурожаатлари таҳлил этилди.
Сайхунобод тумани ҳокими Фаррух Ўктамжоновнинг масъулигида, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот-корхона раҳбарларига ҳал этилмай қолаётган ёки ҳуқуқий тушунтириш берилган мурожаатлар билан тизимли ишлаш бўйича топшириқлар берилди.
03.08.2021
11:41