Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими аҳоли томонидан йиғилиб қолган кўплаб муаммоли масалаларнинг амалий ечими бўлиб хизмат қилмоқда
Жойларда раҳбарлар томонидан аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 31-июль куни Ширин шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида Бунёдкор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабулда жами 22 нафар фуқаролар қабул қилиниб, учрашувда мурожаатчилар томонидан моддий ёрдам олиш, коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш, банк-кредит ва бошқа масалалар кўтарилди.
Сектор раҳбарлари, тегишли масъул раҳбарлар сайи-ҳаракати натижасида кўплаб мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Рақамларга тўхталадиган бўлсак, ўтказилган мазкур сайёр қабулда жами 28 та мурожаатдан 11 таси жойида ижобий ҳал этилди, 6 та мурожаатчига ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, қолган 11 таси қатъий назоратга олинди.
Ширин шаҳрида сектор раҳбарлари иштирокидаги оммавий қабуллар ва аҳоли билан сайёр учрашувлар давом этмоқда.
03.08.2021
11:51